"Бу" кунлар ҳақида сўрашдан уяламан

Hayot sifati

Yangilangan:

Бугун журналимиз саҳифаларида анча нозик мавзу – ҳайз кўриш ҳақида суҳбатлашмоқчимиз. Оғриқ, кайфиятнинг ўзгариши ва ноқулай вазиятлар ҳар бир аёлнинг бошидан ўтади. Суҳбатдошимиз Ширинхон Йўлдошева ёш қизлар (бошқалар ҳам) ҳаётининг бундай ноқулай кунларида нималарга эътибор бериши зарурлиги ҳақида батафсил сўзлаб берди.

 

 

 

 

 

Ширинхон Йўлдошева - акушер-гинеколог, Ўзбекистон Республикаси РИАваГИАТМ етакчи илмий ходими:

 

Қисқача маълумот

Ҳайз – менструал циклнинг бир қисми бўлиб, у қонли ажралмалар кўринишида ҳар ойда 3–7 кун давом этади. Биринчи ҳайз ёки менархе – жинсий балоғат ва фертиллик даврининг бошланишидан далолат беради. Биринчи ҳайз одатда 11–14 ёшда келиши керак; аммо 8–10 ёки 15-16 ёшда ҳам ҳайз кўриш мумкин. Бундай ҳолатларда қизларда гинекологик муаммолар ёки гормонал бузилишлар кузатилиши эҳтимоли бор.

 

 

 Фертиллик организмнинг насл қолдириш хусусиятидир.

 

 

Ҳайзнинг биринчи кунидан кейинги ҳайзнинг бошланишигача бўлган вақт оралиғи менструал циклдир. Унинг давомийлиги ҳар бир аёлда турлича, аммо меъёрида 21–35 кундан иборат. - 1

 

Шахсий гигиена воситалари

Замонавий шахсий гигиена воситалари кашф этилгунга қадар аёллар мато ва докалардан фойдаланган. Уларни қайнатиш, қуритиш ва такроран ишлатиш керак эди. Яхшиямки, бундай ишлар тарихда қолди ва бугунги кунда дўкондаги расталарда гигиеник воситаларнинг кўплаб турини учратиш мумкин.

 

 

Прокладкалар

Прокладкалар аёллар учун физиологик бўлиб, ўзига ажралмаларни тортадиган тампонлардан фарқли равишда, ҳайз қонининг эркин оқишига имкон беради. Баъзи ҳолатларда бунинг оқибатида қон ва эндометрий ҳужайралар бачадон найлари ёки қорин бўшлиғига тушиб қолиши ва эндометриоз касаллиги келиб чиқиши мумкин.

Прокладкалар шакли, қалинлиги ва шимиш хусусиятига қараб фарқланади. Қон келишининг миқдорига қараб, уларни ҳар куни 3-4 марта алмаштириш зарур.

 

 

Тампонлар

Тампонлар нисбатан қулайроқ бўлиб, қон оқишидан яхшироқ ҳимоялайди. Қалтис кунларда бассейнга борсангиз, прокладкани эмас, айнан тампонни ишлатганингиз маъқул. Тампонлар ўлчами ва шимиш даражасига қараб фарқланади. Прокладка ва тампонларда шимиш даражаси  томчилар орқали белгиланади: томчилар қанчалик кўп кўрсатилса, шимиш хусусияти ҳам шунчалик юқори бўлади. Жинсий ҳаёт кечирмайдиган ўсмирлар ва қизларга тампон ишлатиш тавсия этилмайди, чунки тампон киритилганда, қизлик пардасига шикаст етиши мумкин. Тампонларни прокладкаларга қараганда тез-тез алмаштириш керак, яъни ҳар 4–8 соатда.

Ёдда тутинг: тампонлар юқори ҳарорат, бош оғриғи, ҳушни йўқотиш, қайт қилиш, ич кетиши, мушаклардаги оғриқ, теридаги тошмалар каби белгилар билан токсик шок синдромига сабаб бўлиши мумкин. Агар ҳайз вақтида бу белгиларнинг бирортаси кузатилса, шифокорга мурожаат қилинг.

 

 

Токсик шок синдроми – жуда кам учрайдиган, аммо ўлимга олиб келувчи ўта хавфли ҳолат. ТШС тампоннинг қинда узоқроқ қолиб кетиши оқибатида тўпланадиган бактериялар ишлаб чиқарадиган токсинларнинг қонга тушиши натижасида юзага келади.

 

 

Ҳайз учун идишча

Бу махсус идиш қин ичига киритилади; тампон ва прокладкалардан фарқли равишда, қонли ажралмаларни шимиб олмай, балки ўзида тўплайди. Менструал идишчалар хавфсиз тиббий силикондан тайёрланади. Ҳар бир идишчани 10 йил давомида ишлатиш мумкин, лекин ҳар бир циклдан кейин уни стериллаш талаб этилади.

Ҳайз идишчаларини тўғри киритиш, алмаштириш ва чиқариб олишни ўрганиш керак. Қолган пайтда у бошқа гигиена воситаларига қараганда, ихчам, қулай, экологик безарар ва тежамкор. Муаммо шундаки, бу восита ҳали Ўзбекистон бозорига олиб кирилмаган.

 

 

Ноқулайликлар

 

ҲОС

Ҳайз олди синдроми организмда эстроген даражасининг ўзгариши натижасида юз беради. ҲОС кўкракдаги оғриқлар, кайфиятнинг кескин ўзгариши, айрим ҳолатларда эса ғазаб, тушкунлик, ваҳимали ҳужумлар кўринишида намоён бўлади.

Йога, рақс машқлари, массаж, тўйиб ухлаш, мазали таомлар, ширинликлар ҲОС ҳолатини енгиллаштиради. Агар у хотиржам яшашингизга халал берса, шифокорга мурожаат қилинг.

 

Хавотирли белгилар

Қуйидаги вазиятларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг:

 

  • сариқ ёки яшил ажралмалар кузатилса, ҳайз вақтида оғриқ кучайса, қорин ва тос соҳасида оғриқлар бўлса, 14 ёшдан кейин ҳайз келмаса;
  • ҳайз кўришнинг кечикиши (икки ойдан ортиқ) ҳомиладорлик ёки организмдаги ўзгаришлардан далолат беради. Бу ўзгаришлар гинекологик касалликлар, гормонал бузилиш, стресс, иммунитетнинг пастлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин;
  • ҳайз вақтида кўп миқдорда қуюлиб қолган қон кузатилса, қон кетиш хавфи мавжуд.

 

Ҳайз – уятли мавзу эмас. У ҳақида яқинларингиз ёки шифокор билан гаплашишдан андиша қилманг.

 

  Қизи бор оналар фарзандини ҳайз бошлангунга қадар тайёрлаб бориши лозим. Биринчи марта ой кўриш қиз бола учун ёқимсиз ҳодиса ёки қўрқув учун сабаб бўлмаслиги керак. Онанинг вазифаси қиз бола 7-8 ёшга кирганида, унга аёл организмининг тузилиши, ҳар ой келадиган ҳайз ва унинг сабабини тушунтириб беришдан иборат. Бундан ташқари, прокладкалар ва улардан фойдаланиш ҳақида ҳам маълумот бериш керак. Бир қути гигиеник воситани харид қилиб, уни қизингиз учун қулай бўлган жойга қўйинг. 

 

 

 

Умумий тавсиялар

Ҳайз касаллик эмас. Бу вақтда аёллар бемалол спорт билан шуғулланиши, бассейнда сузиши мумкин. Фақат ташқаридан бактериялар кирмаслиги учун тампондан фойдаланиш лозим.

Аммо тишларни даволаш ёки эпиляция муолажасига бориш тавсия этилмайди. Чунки ҳайз даврида оғриқ ҳисси кучлироқ бўлади. Шунингдек, қон ва пешоб таҳлилини топширмай турган маъқул.

Ҳайз вақтида гигиенага алоҳида эътибор бериш лозим: сув муолажаларини кўпайтириш, шунингдек, ваннанинг ўрнига душ қабул қилган афзал.

 



Ҳайз даврида аёл 30–40 миллиграмм, яъни 4 ош қошиқ атрофида қон йўқотади. Қон кўп кетганда, бу миқдор 80 миллиграммни ташкил этади; қон йўқотиш даражаси ушбу кўрсаткичлардан ошса, гинеколог шифокорга мурожаат қилиш керак.
 

Ҳайз даврини кузатиш тартиблиликнинг бир белгисидир. Смартфон учун қулай ва кўп вазифали илова кўринишидаги онлайн тақвимлар мавжуд. Ҳайзнинг бир маромда кечишини билиш орқали гормонал тизимнинг меъёрда ишлаши ёки ўзгаришлар бўлаётганини билиш мумкин.

 

 

28 кунлик цикл*

* Ҳайзнинг биринчи кунидан кейинги ҳайзнинг бошланишигача бўлган вақт оралиғи менструал цикл дейилади. Унинг давомийлиги ҳар бир аёлда турлича, аммо меъёрида 21–35 кундан иборат. – повтор 1

 

1–5 кун

Ҳайз даврида аёл 30–40 мл. Қон кўп кетганда, бу миқдор 80 мл.ни ташкил этади. Қон йўқотиш даражаси ушбу кўрсаткичлардан ошса, гинеколог шифокорга мурожаат қилиш керак

Эстрогенлар миқдори камаяди, чарчоқ сезилади.

 

6–9 кун

Эстроген ва тестостерон миқдори кўпаяди. Тетиклик қайтади, кайфият яхшиланади, ишлаш қобилияти ошади.

 

 

10–13 кун

Эстроген миқдори максимал даражага етади. Организм ҳомиладор бўлишга тайёр, либидо ошади.

 

14-кун

Овуляция (уруғланмаган тухум ҳужайра тухумдонлардан чиқади ва парчаланади).

 

15–18 кун

Гормонлар кўпаяди. Иштаҳа очилади, кайфият тез-тез ўзгаради.

 

19–22 кун

Илк ҲОС белгилари пайдо бўлади.

Эстроген миқдори камаяди. Чарчоқ бошланади.

Прогестерон миқдори ошади. Тери сезувчанлиги ортади, ҳуснбузар пайдо бўлади.

 

23–25 кун

Организмни ҲОС, лоқайдлик ва чарчоқ аломатлари қамраб олади.

 

25–28 кун

Прогестероннинг ажралиши тўхтайди. ҲОС кучаяди, либидо камаяди.

 

 

 

Ҳайз даврини кузатиш тартиблиликнинг бир белгисидир. Смартфон учун қулай ва кўп вазифали илова кўринишидаги онлайн тақвимлар мавжуд. Ҳайзнинг бир маромда кечишини билиш орқали гормонал тизимнинг меъёрда ишлаши ёки ўзгаришлар бўлаётганини билиш мумкин.  


20 фоизгача аёллар ҳайз вақтида кучли оғриқ ҳис қилади ва бундай кунларда ишлашга умуман қодир бўлмайди. Шу сабабли баъзи давлатларда (Япония, Жанубий Корея, Индонезия, Тайвань ва Хитойнинг бир нечта провинцияларида) аёлларга ҳайз таътили берилади.



 

Ноқулай вазиятлар

Илк ойларда қизлар прокладкадан суюқлик ўтиб кетишидан кўпроқ азият чекади. Уйқу вақтида, мактаб дарсларида, бир жойда кўпроқ ўтириш натижасида кийимларда доғ пайдо бўлиши мумкин. Бундан қўрқиш керак эмас, шунчаки гигиеник воситанинг тўлганлик даражасини назорат қилиш ва уни вақтида алмаштириш, шунингдек, махсус тунги прокладкалардан фойдаланиш тавсия этилади. Мабодо ўнғайсизлик вазият юзага келган бўлса, дугонангиздан прокладка олиб келишни ёки доғнинг устини ёпиб туришни илтимос қилинг, ўқитувчингиздан эса уйга жавоб сўрашдан уялманг.

Агар ҳайз кутилмаганда келса ва сизда прокладка ёки тампон бўлмаса, тоза рўмолча, ҳожатхона қоғози ёки салфеткалардани керакли миқдорда ишлатиш мумкин. Уйгача етиб олиш, прокладка харид қилиш ёки бировдан олиб туриш учун бу усуллар қулайдир.

 

Оғриқ

Кўпчилик аёлларда ҳайз вақтида кучсиз оғриқлар ва қорин остида ёки бел соҳасида пастга тортишиш кузатилади. Бу белгиларни оғриқсизлантирувчи дорилар ёрдамида йўқотиш мумкин. Оғриқлар кундалик ишингизга халал бериб, меҳнат фаолиятингиз самарадорлигига салбий таъсир қилса, гинекологга мурожаат қилинг. Агар бу енгил лоҳаслик бўлса, гиёҳли чой, илиқ душ, тоза ҳавода сайр қилиш уни енгиллаштиришга ёрдам беради.

 
 

Ko‘rishlar: 351

https://anatomica.uz/uz/articl...

Instagram sahifamizni kuzatib boring

@anatomica_uz