Лазерли эпиляция ҳақида 10 факт

Hayot sifati

Yangilangan:

Ёз мавсумида энг кўп қайси савол  берилишини биласизми?«Қандай қилиб ортиқча тукдан буткул халос бўлиш мумкин?» «Мумкин, агар соч фолликуласининг ўзак ҳужайралари парчаланса. Ушбу вазифани лазерли эпиляция уддалайди», дейди косметолог Ирода Магрупова.

 

Эксперт: Ирода Магрупова, EXPERT MEDICAL CLINIC косметологи

 

1-факт:

Лазерли эпиляция – бу тана ва юздаги тукларни йўқ қиладиган муолажа. Ҳозирги вақтда у тананинг исталган қисми, масалан, оёқ, қўл ёки юздаги ортиқча тукларни йўқотишнинг энг яхши усули.

 

2-факт:

Муолажа салбий оқибатларни келтириб чиқармайди. Самарали, асосан, оғриқсиз ва хавфсиз.

 

 

3-факт: 

Бошқа усуллардан фарқли равишда терини жароҳатламайди. Узоқ муддатли самарага эга ва хоҳишга қараб, барча туклардан жуда узоқ вақтга халос бўлиш мумкин. Биринчи муолажаданоқ натижа билинади.

 

 

4-факт:

Муолажадан олдин махсус тайёргарлик шарт эмас. Фақат исталган жойни қириш керак, холос ва сиз муолажага тайёрсиз.

 

 

5-факт:

Муолажадан кейинги парвариш ҳам оддий: Deka-Moveo лазерида эпиляциядан кейин намлантирувчи крем суриш талаб қилинади. Муолажа таъсири узоқ вақт сақланиб қолиши учун тукларни бошқа йўл билан йўқотиш мутлақо тавсия қилинмайди.

 

 

6-факт:

Қарши кўрсатмалар стандарт: онкология, аутоиммун касалликлар, фаол босқичдаги герпес, ҳомиладорлик ва эмизикли давр.

 

 

7-факт:

Муолажа ҳаммага, ҳар қандай терига мос келади.

 

 

8-факт:

Лазер тукларга танлаб таъсир қилади. Беморга ноқулайлик туғдирмай, нурни аниқ мўлжалга узатади.

 

 

9-факт:

Муолажа мутлақо хавфсиз, фақат мутахассисни топиш ва барча кўрсатмаларга риоя этиш керак.

 

 

10-факт: 

Агар барча тукдан қутулишни мақсад қилган бўлсангиз, 7-8 та муолажа талаб қилинади.

 

 

Лазерли эпиляциясининг афзалликлари кўп. Муолажадан кейин тери силлиқлашиб, оч тусга киради. Натижа ҳам узоқ муддатли бўлади.

Ko‘rishlar: 39

https://anatomica.uz/uz/articl...

Instagram sahifamizni kuzatib boring

@anatomica_uz