Ўз шифокоримиз

Сут билан буғдой ёрмали бўтқани яхши кўради, аммо уч ёшгача болаларга едиришни тақиқлайди. Мишиқи бурунни ёмон демайди. Узоқ кутиб ўтирмасдан, унга мурожаат қилиш керак. Танишинг – Андрей Продеус, болалар аллерголог-иммунологи, Малишева лойиҳасидаги ўша машҳур шифокор.

Маълумот:

Андрей Продеус, Москва вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг штатдан ташқари болалар бош аллерголог-иммунологи, т.ф.д., Олий тиббиёт мактаби клиник иммунология ва аллергология кафедраси мудири, Россия телевидениесидаги «Жить здорово» дастури бошловчиси. Инновацион ривожланиш вазирлиги таклифи билан Тошкентга «Астма, аллергия, инфекция: ташхислаш ва даволашга молекуляр ёндашув» мавзусидаги илмий-амалий анжуманда қатнашиш учун келди.

 

 Амалиётингизда рўй берган энг қизиқ ҳодиса нима?

Бошимдан ўтган барча ҳодиса кулгили. аммо охиргиси кулдиришдан кўра, кўнглимни юмшатди. Беморлар келиб сўраб қолишди: «Доктор, болани неча ёшдан ўпиш мумкин?»

«Туғилган заҳоти!» дедим мен.

 

Ота-оналарнинг бола тарбиясида энг кўп йўл қўядиган хатосини санаб беринг.

Меҳрнинг йўқлиги.

Жиддийроқ айтганда, бола терисига тошма, атопия, иссиқлик чиқса, то шифо топмагунича ота-онаси уни чўмилтирмайди. Ўзингиз бир-икки кун чўмилмай кўринг-чи, айниқса, иссиқ ҳавода, нима бўларкан!

 

Касалликка мойилликни аниқлаш мумкинми? Сиз генетик тестларга йўлланма берасизми?

Албатта. Тор мутахассислигим – «иммун тизими хатолари» гуруҳига кирувчи касалликлар. Улар туғма ўзгаришлар, яъни генлар билан боғлиқ муаммолардир. Улар оғир ва енгил турларга бўлинади.

 

Яна метаболик нуқсон ва митохондриал синдром номли касалликлар гуруҳи бор. Уларнинг ҳаммаси генетик меросимизда туради.

Касалликларнинг жаҳон бўйича янги таснифи (яқин 2-3 йилда чиқади)нинг ярми генетик гуруҳланган касалликлардан иборат.

 

Ҳар йили унга қайсидир генда рўй берган хатоларга боғлиқ 20–30 га яқин ўзгариш қўшилади. Энди сабабини билдик ва даволаймиз.

 

 

Генлар даражасида аниқланадиган ва энг кўп учрайдиган касаллик қайси?

Бу иммунитетдаги антитанача ишлаб чиқарилишининг бузилиши билан боғлиқ  ўзгаришлар. Ҳар мингта кишидан биттаси генетик касалликка учрайди. Бу дунё аҳолисининг 0,1 фоизи дегани. Иммун тизимидаги хатоликларга боғлиқ янада жиддий касалликлар барча туғилаётганлар орасида ҳар 3000–4000 кишидан биттасида учрайди.

Аҳамияти жиҳатидан кейинги касалликлар – муковисцидоз, фенилкетонурия – ҳар 4000 ва 6000 кишидан биттасида аниқланади.

 

Болалар боғчасида «тинимсиз» бурун оқишидан қандай сақланиш мумкин?

Боғчада бурун оқиши ёмон эмас!

Ушбу жараённинг пайдо бўлиш хавфини нечоғли камайтира олиш муҳим. Мишиқи вирус ва бактериядан далолат. Биз иммун тизимини бир зумда жавоб беришга мажбурлай олмаймиз, яъни бурун битишидан тез халос бўлиш қийин. Мувозанатни сақлашни ўрганиш керак. Токи бундай ҳолат иложи борича кам бўлсин – бу эса ҳал бўладиган масала.

Бу бўйича бешта тавсиям бор:

  1. Ҳар бир боланинг ўз шифокори бўлиши керак. Ота-оналарга шундай дейман:  ҳар бир онанинг ўз сартароши ва маникюрчиси бор, аммо  ҳар бир болада шифокори бор эмас. Онанинг сочи ва тирноғининг болага қараганда яхшироқ парвариш олиш ҳуқуқига эгалиги ғалати.

Шифокорларни анча кеч бўлганда топишади.

  1. Қатъий кун тартиби. Бола талаб қилганда овқатлантириш керак, деган фикрга қўшилмайман. Нафақат овқатлантириш, балки уйқу учун ҳам тартиб керак. Болаларнинг иммун ҳужайралари кундузги соат 11 дан 15 га қадар тикланади ва ўсади. Агар мана шу вақт оралиғида у ухламаса, унинг иммун тизими бу тартибга риоя қиладиган боланикига қараганда, ёмонроқ ишлайди. Бурун оқиши  ҳам кўпаяди.
  2. Рационал овқатланиш. Семиз ва ортиқча вазнга эга болаларнинг иммун фаолияти заиф бўлади.
  3. Истеъмолдаги темир моддаси миқдори муҳим. Агар бола таркибида темир моддаси кам овқат еса, латентли темир танқислиги пайдо бўлади. У нафақат ақлий ривожланиш ва анемияда акс этади, балки иммун тизими ҳужайралари фаолияти ва фаоллигига ҳам таъсир қилади. Улар бор, лекин ялқов.
  4. D витамини. Қуёшли ванна фойдали ва ушбу муолажа мазкур витаминга эҳтиёжни бутунлай қоплайди, деган янглиш фикр бор. Чақалоқни илк ойда қуёшга олиб чиқишларига қаршиман. Бу агрессив жараён. Қуёшда соат 10 га қадар ва кундузги 4 дан кейин юришга рухсат берилади. Унутманг, боланинг териси тез қурийди ва эмолента (юмшатувчи, намлантирувчи моддали косметик маҳсулотлар)лардан фойдаланиш керак. Ҳатто сизнинг серқуёш ўлкангизда ҳам D витаминини аралашма ҳолида 400–1000 бирликдаги профилактик дозада бериш керак.

Врезка: Ҳар бир боланинг ўз шифокори бўлиши керак

 

Бола неча ёшга кирганда, у билан саёҳат қилиш мумкин?

Мен тавсия қилмайдиган нозик вақт оралиғи бор – бу 4 ойликдан 6 ойликкача давр. Сабабини тушунтираман. Гап соғлом туғилган бола ҳақида. Мавжуд ҳимоя онадан ўтган. Она сути билан бирга у иммун компонентларни қабул қилади. Дастлабки иккинчи-учинчи ойларда онадан ўтган антитаначалар ҳимояни таъминлайди. Учинчи-тўртинчи ойларда эса бола онаникини йўқотиб, ўзиникига эга бўла бошлайди. 

 

Биз нима қиламиз? Бола туғилгандан кейин маълум ёшигача меҳмон чақиришга қўрқамиз. У одамлардан яккаланади. Моҳиятан ҳаётининг илк 3-4 ойида у кўпроқ ҳимояланган. Она эса болам улғайди, энди жамиятга қўшсам бўлади, деб хато қилади. Ана шунда миттивой касал бўла бошлайди. Бу маккор даврни «физиологик иммун танқислиги», дейишади. Унинг устига 3-4 ойликда эмлаш, тиш чиқиши қўшилади.

 

Нима учун парваришлаб, тозаланса ҳам бола тишларида қора доғлар пайдо бўлади?

Бу кислоталилик ва генетик мойиллик таъсири. Кенг тарқалган ҳолат.

 

Боланинг аллергия билан касалланиш эҳтимоли қандай?

Агар инсонга ота-онасидан маълум бир генлар ўтган бўлса, аллергиянинг пайдо бўлиш имконияти кўпроқ. Масалан, агар отада аллергия бўлса, аллергик боланинг туғилиш эҳтимоли 60 фоиздан юқори. Ота-онада бир хил аллергия бўлса, эҳтимол даражаси 80 фоиз.

 

Ушбу касалликлар асосида генлар ётади.

Врезка: Аллергия касалликлари асосида генлар ётади 

Она сутининг фойдаси чексиз. Сигир сути-чи, болаларга фойдалими?

Бу ўринда яхши маслаҳат беролмайман. 3 ёшгача болаларга буғдой ёрмали бўтқа ва қаймоғи олинмаган сут бериш тарафдори эмасман! Қаймоқли, бунинг устига янги соғилган сутни болаларга беришни тақиқлайман. Сигир сутидаги оқсиллар яққол хавфли аллерген. Улар самарали бўлган оқсил ва овқатланиш шакли эмас. Мен ҳар қандай қатиқ маҳсулоти тарафдориман, у яхшироқ сингади. Микрофлорага таъсир қилади ва ҳазм бўлади.

Янги соғилган сут ҳақида айтадиганим шуки, унинг хавфсиз эканига асосли шубҳаларим бор. Шифохонада ётган болалар орасида сутни хуш кўрувчилар топилади. Бироқ болани шифохонага етаклаб келадиган маҳсулотни тавсия қилолмайман.

 

Сут болага қайнатиб берилса-чи?

Бу савол янада қизиқ. Сут қайнатилганда, оқсили қизиқ тузилишга киради. Ҳар қандай термик ишлов оқсилнинг учламчи тузилишини ўзгартиради. Иситилганда у ёйила бошлайди, айнийди ва хавфли аллергенлар кўпаяди. Қанча кўп иситилса, оқсил шунча парчалана бошлайди. Ёйилган бўлаклар бирлашади. Масалан, қайнатилган сут сариқ рангда бўлади, бу сут оқсили ёйилганидан далолат. Уни парчалаш ва ҳазм қилиш қийинроқ. У ҳақиқий аллергенен ва аллергик реакция хавфини кўпроқ келтириб чиқаради. Боланинг фермент тизими буни парчалай олмайди.

 

 

Сутга муносабатингизни билдик. Буғдой ёрмали бўтқа-чи?

Буғдой ёрмали бўтқанинг турган-битгани зарар. У тез сўриладиган углевод. Кам миқдорда яхши калория беради. Мен шифокор ва ота сифатида болаларда углевод, ёғ ва оқсил миқдори мувозанатда бўлишини истайман. Ҳеч бўлмаса, меъёрда ич келиши учун уларнинг таркибида клетчатка бўлсин. 

Буғдой ёрмали бўтқа таркибида кўп миқдорда фитин бор. У фосфорнинг органик препарати бўлиб, кальций-магний тузига эга. Темир ва микроэлементлар сўрилишини тўхтатади. Агар бола фақат шу емак билан овқатлантирилса, ҳеч қандай фойда ололмайди.

 

Врезка: Буғдой ёрмали бўтқа турган-битгани зарар

 

Суҳбатимиз охирида сўнгги тавсиянгизни айтсангиз.

Ҳамма нарсага рухсат берилишига қаршиман. Ҳатто катталарга ҳам!

 

0
    0
    Ваша корзина | Sizning savatingiz
    Ваша корзина пуста | Savatingiz bo'shВернуться к покупке | Sotib olishga qaytish