Уятли мавзуда уялмаймиз

0

Эркакка айланаётган ўғил болага ота-оналар айтиши керак бўлган гаплар. Ўзини ўзи қондириш ҳақида иккита қарама-қарши, лекин профессионаллар фикри. Андролог-сексопатолог, репродуктолог Дилмурод Иргашев ва уролог, андролог, эндокринолог Татьяна Кимнинг фикри нега ҳар хил?

Дилмурод Иргашев, андролог-сексопатолог, репродуктолог, MD, PhD, Doctor D клиникаси асосчиси ва раҳбари

Ўғли эркакка айланаётган ота-оналар нимани билиши керак?

Дилмурод Иргашев: Барчаси оддий. Қизларга она тушунтиради. Ҳайз нималигини, унга илк бор тўқнаш келганда қўрқмаслиги учун яъни қачон бошланишини айтади. Ўғил болаларга эса ота поллюция, яъни эркаклик уруғи чиқиши ҳақида гапириб беради. Ўғил организмдаги ўзгаришлар ҳақида айнан отадан эшитиб билиши керак.

 

Ўғил бола қиз болага қизиқа бошлайди. Кейин ўз аъзоларига тегинади, жумладан, жинсий аъзоларига ҳам. Бу унга ёқади. Аммо… жинсий етилишнинг бошланиши нотўғри йўл билан давом этиши мумкин. Бунга рақамли асрнинг таъсири катта. Ҳозир ҳамма порносаноатга кириш имкониятига эга, шу жумладан, балоғатга етмаган ўғил болалар ҳам. Маълумот кўплиги туфайли бола унга муддатидан илгари эга бўлади.

16-17 ёшида ўғил болаларнинг қизларга қизиқиши кучаяди, улар билан гаплашишни ўрганади, хулқ-атворини ўзгартира бошлайди. Руҳий муносабатлар пайдо бўлади. Ўғил бола яқинлик истайди. Ўзини «хўроздай» тута бошлайди. Ташқи кўриниши, кийимига эътибор беради. Қиз болага эътибор кўрсатади. Унга ёқимли ҳиссиёт бағишлашни хоҳлайди.

Тўғри мулоқот йўлини излайди. Баъзан муваффақиятсизликка учрайди, хатога йўл қўяди. Тажриба тўплайди. Қиз бола билан учрашувга чиқади, қўлидан ушлайди, бўса олиши мумкин. Уёғи тўй. Натижа – биринчи никоҳ кечаси. Дин ва тўғри тарбия бўйича шундай бўлиб келган.

Аммо… рақамли технология асрида сўнгги 20–30 йилда  Европа ва Американи эгаллаб олган жинсий инқилоб бизгача етиб келди, катта хавф солмоқда. Фарзандларимиз маълумотларни очиқ манбалардан оляпти.

Болада эротик суратлар, расмлар, фильмларга қизиқиш уйғонади. Жинсий балоғатга етмаган ўсмир ҳаётига порнография оқими ёғилади. Мияда эса кучли ҳаяжон рўй беради. Бу гиёҳвандлик моддасига ўхшайди. Ота-оналар бу даврни ўтказиб юбормаслиги ва  вазиятдан чиқиши учун ўсмирга ёрдам бериши керак.

Татьяна Ким, уролог, андролог, эндокринолог De Factum Laboratories.

Татьяна Ким: Кечагина оёғимиз остида чопиб юрган миттивой бугун кўз олдимизда ўсмирга айланди. Ўзгаришлар унинг феъл-атвори ва ташқи кўринишида акс этади – бу гормонал жараён.

Ўғил болада жинсий етилиш 9–16 ёш оралиғида рўй беради. Ушбу даврда боланинг вазни катта аҳамиятга эга экани илмий исботланган.

Жинсий етилиш, жинсий гормонлар ишлаб чиқарилиши тахминан 30 кг вазнда – гормонал фон бошланиши учун энг қуйи кўрсаткичдан бошланади.

Жинсий балоғатнинг бошланиши генетик омилга боғлиқ. Ўғил жинсий етилиш борасида отасининг йўлини босиб ўтиши эҳтимоли катта.

 

Бугун ўсмирлар жинсий балоғат даврига ҳар қачонгидан кўра эртароқ қадам босмоқда. Сабаби – боланинг ортиқча вазни.

Жинсий етилиш – босқичма-босқич жараён.

Жинсий балоғат босқичлари – ривожланишнинг жисмоний параметрлари Таннер шкаласи ёрдамида аниқланади (болалар ривожланиши бўйича эксперт профессор Жеймс Таннер шарафига номланган). У ташқи, бирламчи ва иккиламчи жинсий хусусиятларга асосланади: кўкрак, жинсий аъзолар ўлчами, мояклар ҳажми, чов соҳасида тук ўсиши.

Одамлар Таннер босқичидан турли тезликда ўтади ва бу жинсий балоғат вақтига боғлиқ.

 

Ота-она секс ҳақида боласи билан қачон ва қандай гаплашиши керак?

Дилмурод Иргашев: Бола 17-18 ёшга кирганда, ота-она энди тушунтира бошлайди. Бироқ бу кеч. Чунки 9–12 ёшли бола дўстларидан маслаҳат олиб, порносаноатни томоша қилиши мумкин. Ота-оналар ўғлини бундан ҳимоялаши керак.

7-8 ёшидан бошлаб, бола бу уят ва яхши эмаслигини англай бориши лозим. Болалар уят нималигини жуда яхши тушунади.

Оилавий даврада фильм томоша қилинаётганда ота-она болага очиқ саҳналарни кўришга рухсат бермаслиги керак.

 

Гомосексуализм, мастурбация, порноқарамлик ҳамма жойда бор. Ҳаммасига етишиш осон.

Ота-она фарзандларини назорат қилиши лозим, асло жазо бериши керак эмас. Улар билан дўст бўлиб қолиш зарур.

Биз жинсий тарбия мавзусида кўпинча нўноқмиз. Шунинг учун ҳам ўғил болалар ўн бир ёшда жинсий ва жамоавий мастурбация «тажрибаси»га эга бўлади. Бу тақлидий мастурбация бўлиб, ўсмир тенгдошларига тақлид қилади.

Болага одоб-ахлоқ чегараси борлигини тушунтириш лозим. Импотент бўлишни истамайсанми, ўзингни асра. Агар болага енгил кўринишда, тафсилотларга берилмай, эҳтиёткорлик билан тушунтирилса, у ҳаммасини яхши тушунади. Агар ота-она у билан суҳбат ўтказса, бола ўзгаларга қулоқ солмайди. Шу тариқа миясидаги ортиқча фикрдан халос бўлади.

Ота-она боласига у ўғил бола экани ва улғайганда бақувват эркак бўлиб, оила таянчига айланиши зарурлигини эслатиб туриши муҳим. Нозик жинс вакилларига меҳр кўрсатиш, ўз рафиқаси, фарзандлари учун ҳимоячи бўлишга ундаши керак.

Қарама-қарши жинс вакилига муҳаббат вакцинаси ҳаётнинг илк кунларидан эмланади – с первых минут жизни делается прививка только от туберкулеза.

 

Эрекция қачон бўлади?

Туғилганданоқ. Ўғил бола пешоб қилмоқчи бўлса, олати қаттиқ ҳолатга келади. Бу «ўз-ўзидан» содир бўлган эрекция дейилади. Бундай эрекция туфайли олат ўсади. Ҳаммаси ўзаро боғлиқ. Болада жинсий балоғат давригача ихтиёрсиз эрекция, жинсий етуклик даврида эса ихтиёрий эрекция бўлади. Агар болага бу тушунтирилмаса, у мастурбация билан шуғуллана бошлайди.

 

Тийилиш фойдалими ёки зарарли? Қачон тийилиш керак?

Дилмурод Иргашев: Тийилган яхши. Барча ота-оналар ва ёшларга айтадиганим шуки, тийилинглар. Шифокор сифатида маслаҳатим: тўйгача жинсий ҳаёт кечирманг. Бутун умр бир инсонни севиб, бир никоҳда яшаш мумкин. Аммо инсон бир неча жинсий шерик билан яшаган бўлса, кўп никоҳли ҳаёт тарзини инобатга олсак, унинг тўхташи қийин бўлади. Доимо янги ҳиссиётни синаб кўриш истаги устунлик қилади. Рафиқалар эса эрига нима етмаяпти, нима учун четдан алоқа излаяпти – буни тушунмайди. У ўзини тўхтата олмайди.

Бир никоҳли оила қуриш керак ва бу энг бахтли никоҳ бўлади. Ҳаётда бир марта ва мангу севиш керак. Ҳирсига қарши чиққан одам ютади. Ҳирс оқибатида турли жинсий касалликлар юзага келиши мумкин.

Тўйгача жинсий ҳаёт кечирмаган маъқул

 Татьяна Ким: Тийилиш (жинсий сокинлик) мунтазам жинсий алоқа йўқлигидир. Сексдан ихтиёрий тийилишнинг сабаблари турлича:

  • кўп учрайдиган сабаб – шерикнинг йўқлиги ёки муносабатлардаги муаммо.
  • асексуаллик – унда эркак учун секс шарт бўлмайди. Унинг ўрнини ижод ёки спорт эгаллайди.
  • никоҳсиз яшаш учун қасам ичиш, диний амалиётлар.
  • спорт мусобақаларига тайёргарлик.
  • психологик тўсиқ – ўзига ишонмаслик, қўрқув, ҳадик.
  • шахсий тушунчалар.
  • жисмоний муаммо ва касалликлар.

Тийилишнинг эркакдаги жисмоний ва ҳиссий ҳолатга таъсири сексуаллик, жинсий қоидалар, тарбия, ахлоқий тасаввурга боғлиқ.

Илмий хулосаларга кўра, жинсий алоқадан кейин пролактин гормони ортади. У эса тестостерон гормонига салбий таъсир қилади, аммо бу таъсир шунчалик қисқа муддатлики, эркаклар гормони миқдори сезиларли равишда камайишга улгурмайди.

Эркакларнинг узоқ вақт секс билан шуғулланмаслиги ҳар доим ҳам салбий оқибатларга олиб келмайди.

Тибет руҳонийлари бунга яққол мисол. Улар жинсий алоқадан воз кечади. Ҳар қандай ҳаяжонни босади. Шунга қарамай, жисмонан ва руҳан соғлом бўлиб қолаверади.

Аммо кучли жинсий истакка эга, либидоси кучли эркак бундай қилолмайди. Унинг учун бир ҳафтадан ортиқ тийилиш асабийлик ва тажовузкорлик каби хавфли ўзгаришлар билан тугайди.

Суст жинсий ҳаёт кечирувчи 40 ёшдан ошган эркак учун давомли тийилиш кичик тосда турғунликни келтириб чиқаради ва простатитга сабаб бўлиши мумкин.

Қуйидаги ҳолатларда тийилиш зарур:

  • спермограммадан олдин;
  • орқа мия асаб толаларининг юқори сезувчанлигини меъёрга тушириш;
  • шеригининг ҳиссиётини янгилаш;
  • давомли мастурбациядан кейин меъёрий эякулятор рефлексларини тиклаш;
  • уруғлантиришдан олдин.

Эркакнинг  узоқ муддат секс билан шуғулланмаслиги ҳар доим ҳам салбий оқибатга олиб келмайди

 

Мастурбация ҳақида иккита профессионал ва қарама-қарши фикр. Ҳамкасб, нима дейсиз?

Мастурбация яхшими ёки ёмон?

Дилмурод Иргашев: Мастурбация жуда ёмон. У ҳақиқий жинсий алоқа эмас. Инсон бундан уялиши керак. Мияда айнан шу йўл орқали ўзини қондириш мумкин, деган фикр шаклланиб қолади. Қўшимча стимуляторлардан (суратлар, фильмлар) фойдаланиш эса ҳаяжонни янада кучайтиради.

Мия порнога боғланиб қолади. Инсон мастурбация ёмонлигини англаб етганда, ўзини тўхтатиш қўлидан келмайди. У гиёҳванд одам сингари давом этаверади.

Татьяна Ким: Мастурбация ҳақида тасаввуримиз шундай: унга ҳамма қўл уради, аммо тан олмайди. Жинсий ҳаёт ҳар кимнинг шахсий иши, асло жамият иши эмас. Бу мавзу маданиятимизда ҳамон тақиқланган, шунинг учун асл ҳақиқат юзага чиқмай қолаверади.

Ҳақиқат ва уйдирма нима эканига ойдинлик киритиш учун кўп учрайдиган янглиш фикрларни кўриб чиқамиз.

  • Инсонлар муносабатларда қўл гуноҳига йўл қўймайди (выделить цветом, чтобы было понятно, что это миф).

Уйдирма

  • Мастурбацияда эркак жинсий аъзонинг эрекциясига эга бўлолмайди ва уни тўхтатиб туролмайди.

Йўқ

  • Мастурбация эркаклар простата бези саратонига олиб келади

Бундай эмас. Гипертрофиянинг ҳам, простата бези саратонининг ҳам мастурбация билан алоқаси йўқ.

2015 йилда Янги Орлеанда бўлиб ўтган Америка урология ассоциацияси конгрессида рекорд даражадаги одамларда ўтказилган тадқиқот натижалари эълон қилинди (32 000 эркак 18 йил давомида текширилган). Маълум бўлишича, ўта кучли сексуал фаоллик (шу жумладан, мастурбация) простата бези саратони хавфини камайтиради.

 

  • Мастурбация соғлиғингиз учун хавфсиз эмас

Бу секснинг энг хавфсиз шакли

  • Мастурбация секс билан шуғулланиш хоҳишини сўндиради

Уйдирма

Деярли ҳамма бунга қўл уради, лекин тан олмайди

Бу ёмон экани маълум бўлганда, тўхташнинг иложи йўқ

Юқори сексуал фаоллик (шу жумладан, мастурбация) простата бези саратонининг ривожланиш хавфини камайтиради.

Болага мастурбация билан шуғулланишни тақиқлаш керакми?

Жинсий балоғат даврида тана чинқириғи кучли бўлади, яъни гормонлар бебошлиги билинади. Унинг талабларига қарши чиқишнинг деярли иложи йўқ. Онг ўсмирга унинг сирли машғулотлари бузуқлик, жирканч ва бошқаларда йўқ одат эканини уқтиради. Агар катталар учун мастурбация ягона мақсадни кўзласа, болаларда бундай эмас. Аъзоларини ушлаш орқали болалар танасини ўрганади, янги ҳиссиёт туяди. Бу уят эмас, меъёрий ва вақтинча ҳолат!

Доимий стресс, қўрқув эса жиддий сабаб. Айнан шу сабаб бола мастурбация қила бошлаши мумкин. Шу орқали бола қувват олиш, салбий ҳиссиётлардан халос бўлиш, чалғишга ҳаракат қилади. Бу организмнинг невротик жавоби.

Болани шу иш устида кўриб қолсангиз, нима қилиш керак?

Тўғри муносабат билдириш муҳим. Бақириш, болани жазолаш, камситиш, уялтириш, ваъз ўқиш ва бўлган воқеага урғу бериш керак эмас. Бу улғайганда жинсий муаммоларга олиб келиши, невротик жавобга сабаб бўлиши ва ҳолатни ёмонлаштириши мумкин.

Агар бола бу ишни очиқчасига бажарса, ўзини назорат қилолмаса, бу муаммо дегани ва невроз бошланиши ёки ривожланганини билдиради.

Бола нима учун жинсий аъзоларини ўйнаяпти, унга нима етмаяпти, деган саволларни таҳлил қилинг. Фарзандингиз билан дилдан суҳбатлашинг, қучоғингизга олинг. Токи у меҳрингиз ва ҳимоянгизни сезсин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

0
    0
    Ваша корзина | Sizning savatingiz
    Ваша корзина пуста | Savatingiz bo'shВернуться к покупке | Sotib olishga qaytish