Орзулар рўйхати Топ-15

0

ANATOMICÁ қаҳрамонлари нима ҳақда орзу қилишган? Бизга уларнинг орзуси рўёбга чиққанлигини билиш қизиқ, улар учун эса болаликни эслаш ва оилавий альбомга яна бир бор назар солишга сабаб.

 

Нурмат Отабеков

Ўзбекистон Бош давлат санитария инспектори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи

«Ёшлигимда журналист ёки ҳуқуқшунос бўлишни истаганман»

 

Жанна Пахомова

Ўзбекистон акушер-гинекологлари Ассоциацияси раиси, тиббиёт фанлари доктори, профессор

«Дипломат бўлишни хоҳлаганман»

 

Ширинхон Сафоева

акушер-гинеколог, ЎзР РИАваГИАТМ етакчи илмий ходими

«Болалигимдан шифокор бўласан, деб уқтириб келишган. Катта бувим педиатр-фтизиатр, бувим – эндокринолог, онам – акушер-гинеколог бўлган. 14 ёшимда ҳуқуқшунос бўлишни истаганман, кейин жарроҳ офтальмологликни, илк марта туғруқ жараёнига гувоҳ бўлганимдан сўнг албатта, акушер-гинеколог бўламан, деб аҳд қилганман»

 

Дилмурод Иргашев, Doctor D

PhD, РАРЧ ҳамда Европа урологлар ва андрологлар ассоциацияси аъзоси, сексопатолог

«Космик кемаларни яратишни орзу қилганман. Болаликдан қаерга чизишнинг имкони бўлса, ўша жойларга, қумларга чизардим. Ўсимлик, ҳайвонлар, ҳашаротларни кузатишни яхши кўрардим. Ич-ичимдан ҳамон ботаник ва зоологман»

 

Мухиба Музаффарова

Акушер-гинеколог, Doctor D маркази репродуктологи

«Орзуим ўқитувчилик бўлган»

 

Мухайё Мақсудова

акушер-гинеколог, Аёллар саломатлиги маркази репродуктологи, AAGU Ўзбекистон акушер-гинекологлари Ассоциацияси бошқарув аъзоси, Европа, Америка, Россия репродуктологлари ассоциацияси аъзоси, Siz ona bulasiz лойиҳаси асосчиси

«Шифокор бўлиш орзуим бўлган»

 

Ирина Ташметова

Йога ўқитувчиси, Heartfulness  медитациясининг сертификатга эга устози, Тошкентдаги Йога ва медитация халқаро мактаби директори, Heartfulnes маркази координатори

«Доим ўқитувчи бўлишни орзу қилганман, ҳовлидаги дугоналарим билан ўқитувчи-ўқувчи ўйинини ўйнардик, уйда эса ўйинчоқларимни ўқувчиларга айлантириб, уларга қизиқарли воқеалар сўзлаб берардим. Болалик орзуим рўёбга чиқди, дея оламан»

 

Гулчехра Шамсиева

MUQARNAS клиникаси бош шифокори, тиббий косметолог, дерматолог

«Аввалига ҳамшира бўлишни орзу қилганман, кейинчалик шифокорлик муҳимроқ эканлигини билиб, орзуимни ўргартирдим»

 

Ботир Мирзакаримов

отоларинголог, HAYAT Medical Centre клиникаси

«Беш ёшимдан рассомликни орзулаганман. Яхши чизардим. Ўн ёшимга бориб, шифокор бўлишга аҳд қилдим. Бунинг учун жиддий ўқишим кераклигини билардим, шунинг учун рассомликни бирга олиб боришга бел боғладим»

 

Шохрух Шокиров

тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали шифокор, юз-жағ жарроҳи, Sadaf стоматологияси жарроҳ-имплантологи

«Журналист бўлишни истаганман. Ўнинчи синфда Польшанинг «Табиб» фильмини томоша қилганимдан кейин, фикрим ўзгарди. Онам сингари шифокор бўлишга қарор қилдим»

 

Раушания Бегишева

эндокринолог, ЎзР ФА иммунология ва геномика институти илмий ходими, Level Med ва Immunogen Test клиникаси интегратив ва превентив тиббиёти шифокори

«Шифокорликни орзу қилганман»

 

Жасур Ризаев

стоматолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Самарканд давлат тиббиёт институти ректори

«Ҳар доим шифокорликни орзу қилганман»

 

Шахзод Зокирхонов

қон-томир жарроҳи, флеболог, тиббиёт фанлари номзоди, «Флеболайф» клиникаси раҳбари, Ўзбекистон флебологлари Ассоциацияси раисининг ўринбосари

«Болалигимда Ҳаво-десант қўшинларида хизмат қилишни орзу қилганман»

 

Наргиза Медведева

психолог, сексолог

«Ветеринар бўлишни орзу қилганман»

 

Нодир Ибатов

оториноларинголог, пластик жарроҳ, ТДСИ оториноларингология кафедраси ёрдамчиси, Ibatov’s clinic пластик ва ЛОР жарроҳлиги маркази бош шифокори ва асосчиси

«Ҳар доим шифокор бўлишимни билганман» 

 

 

0
    0
    Ваша корзина | Sizning savatingiz
    Ваша корзина пуста | Savatingiz bo'shВернуться к покупке | Sotib olishga qaytish