Онанинг қўлидан келади Мен – блогер онаман

0

Киндик чурраси, сунъий озуқа, болалар боғчаси ва энагаларни танлаш: блогер оналарнинг ҳаёти худди аквариумдаги каби –  ҳамманинг кўз олдида. Соғлом болаларни катта қилиш ҳақида лайк ёки изоҳларсиз, рўй-рост билиб оламиз.

Ситора Ўктамова, 27 ёшда, блогер, жамоатчилик фаоли, @seetora_me
38 600 нафар обуначиси бор, Боғланиш учун: +998 91 555 22 65

Қизи Самия, 3 ёшда.

 

Қаттиққўл онаман. Лекин фарзандим истаган вақтда янги нарсани синаб кўриши мумкин: кўлмакда сакраши, бўёқ суриб олиши ва қумга ағанишига тақиқ йўқ. Доим сабаб-оқибатини тушунтираман. Масалан, кўчага бирданига югуриб чиқса, нима бўлади. Қизимга ҳамма нарсани қоғозга ўрамасдан сўзлаб бераман. Яқинда фарзандлар қаердан пайдо бўлади, деган савол берса, ҳайрон бўлмайман. Лекин жавоби ҳақида ҳали ўйлаб кўрмадим.

Яқинда фарзандлар қаердан пайдо бўлади, деб сўраса, ҳайрон бўлмайман.

Шахзода Отақулова, 27 ёшда, блогер, жамоатчилик фаоли @mama.doda,
120 000 нафар обуначиси бор Боғланиш учун: +998 94 614 00 79

Уч фарзанднинг онаси:

Ясмин, 7 ёшда,

эгизак Марьям ва Леян, 2,5 ёшда.

Эгизагим туғилганда, катта қизим, магистратурадаги ўқишим ва ёзиб тугатилмаган магистрлик диссертациям бор эди. 23,5 соатни оилам, ўқишим ва ишимга бағишлайман, 30 дақиқани инстаграмдаги блогимга. Бу мен учун илҳом манбаи, кун давомидаги қувват. Болаликда режалаштирганимдай 27 ёшимда катта академик ва касбий чўққиларни забт этмаган бўлсам-да, шу ёшимда мен учун муҳим ҳамма нарсам бор. Агар кўчада бахиласини ечишни унутган, бир қўлида каттаси, иккинчисида эгизагини ушлаб олган, тишида эса 10 кг чиқадиган жомадон-рюкзак билан ҳарсиллаб кетаётган аёлни кўриб қолсангиз, билинг, бу «ўзбек онаси» мен бўламан.

Комилахон Ҳасанова, 42 ёшда стилист, олий тиббий маълумотга эга психолог Боғланиш учун: +998 90 977 44 80 @kamilahon
20 500 нафар обуначиси бор.

Беш фарзанднинг онаси:

Аббосхон, 22 ёшда,

Амирхон, 18 ёшда,

Айюбхон, 13 ёшда,

Эъзозахон, 10 ёшда,

Амалхон, 3 ёшда.

Ҳозир урф бўлган соғлом турмуш тарзи доимий ҳамроҳим. Ортиқча емаслик, оч қолмаслик, чекмаслик ва ичмаслик. Болаларим ортидан қошиқ кўтариб югурмайман. Уйимизда фаст фуд камдан-кам ейилади. Турмуш ўртоғим билан тарбия борасида эркинликни устун қўямиз. Охирги хулосани бола айтсин. Ўғилларим билан жинсий тарбия мавзусида эрим гаплашишини олдиндан келишиб олганмиз. Қизим 7-8 ёшидан бошлаб аёллар организмига хос саволлар бера бошлади. Мен учун «доимо шай туриш» – бу ўзимни эшитиш ва тинглай олиш. «Шарт» сўзининг ўрнига «истайман» дея олиш. Ўзимга ҳар хил кайфиятда бўлишга рухсат бериш: қувноқ ва ғамгин, кучли ва заиф. Ўзимни танқид қилмаслик, кўпроқ мақташ ва ҳаётдан завқланиш.

Турмуш ўртоғим билан тарбия борасида эркинликни устун қўямиз. Охирги хулосани бола айтсин.

 

 

Ирода Ўтарова, 31 ёшда мотивацион нотиқ, Боғланиш учун: +998 97 709 50 70 iroda_utarova
36 800 нафар обуначиси бор.


Уч фарзанднинг онаси:

Шаҳзода, 8 ёшда,
Юсуф,  5 ёшда,
Амин, 2 ёшда.

Ҳозирча соғлом турмуш тарзи билан мақтана олмайман. Мендан кўра болаларим мени кўпроқ тарбиялайди. Учови ҳам ўзига хос феъл-атворли. Уларнинг онаси ўзини ўзи такомиллаштириш ва шахсий баркамоллик университетининг умрбод талабаси. Дунёдаги барча соҳани ўрганяпман. Биринчи фарзандим туғилганда ўзимни унга бутунлай бағишладим. Ўзимга қайтишим унчалик ёқимли бўлмаган. Уч фарзанднинг онаси бўла туриб, ўзимни ҳар қачонгидан тетик сезаман. Қувватга тўлишнинг муҳимлигини англайман. Биринчи ўринда ўзим ҳақида қайғураман. Шунда кимгадир бера оламан.

 

Она бўлиш – бу ўзини ўзи такомиллаштириш университетининг умрбод талабаси бўлишдир.

 

Мадинабону Исмоилова, 42 ёшда тадбиркор, жамоатчилик фаоли, «Талисман» аёллар клуби асосчиси, собиқ шифокор, акушер-гинеколог Боғланиш учун: +998 90 957 51 11 @madinaismailova
136 000 нафар обуначиси бор.

Тўрт фарзанднинг онаси:

Моҳичера, 19 ёшда,
Севинч, 17 ёшда,
Амир, 9 ёшда,
Султана, 5 ёшда.

Менинг мотивациям – фарзандларим. Улар менга ўхшашни хоҳлайди.

Менинг мотивациям – фарзандларим. Улар қайсидир вазиятда менга ўхшашни истайди. Шунинг учун ҳамма нарсага шай бўлишим шарт. Тонгдан «Ойи, пайпоқларим қани?», «Қорним очди» ёки «Улар қаламини бермаяпти» деган қийқириқ бошлангандан кейин қандай қилиб тетик бўлмаслик мумкин.

Ҳаётим ҳаракатдан иборат, шовқин, кулги, ҳиссиётсиз яшай олмайман. Соғлом ҳаёт тарзига риоя қилишга интиламан. Куним эрталабки бадантарбия ва тана машқларидан бошланади. Фарзандларимга ҳар куни бир нечта инглизча сўз ёдлашни, спорт билан шуғулланишни, витамин ва сув ичишни ўргатганман. Ва, албатта, электрон эмас, қоғоз шаклидаги китоб ўқишни.

Истора Тур, 30 ёшда мураббий-хореограф Боғланиш учун: +998 97 766 51 20 @ista_tur
59 900 нафар обуначиси.

Агар бола хоҳласа, унга оддий нарсаларни  тақиқлашдан маъно йўқ.

Мураббий-хореограф сифатида ҳаётимни спорт ва жисмоний фаолиятсиз тасаввур қилолмайман. Маълум бир таомлардан ўзимни ва фарзандларимни чекламайман. Газли ичимликлар, фаст-фуд, ширинликларга тақиқ қўймайман. Тақиқлашдан фойда йўқ. Вақти келиб, нима фойдали эканини ўзлари тушуниб олади. Уларда спорт ва китоб ўқишга меҳр уйғотишни истайман. Фарзандларим нимани бошламасин, ҳаммасини уддалашини ва бунинг учун меҳр бериш кераклигини уқтираман. Ўзимни ҳам унутмайман. Она чарчашга, йиғлашга ва «хоҳлайман» дейишга ҳақли.

0
    0
    Ваша корзина | Sizning savatingiz
    Ваша корзина пуста | Savatingiz bo'shВернуться к покупке | Sotib olishga qaytish