Иккинчи фикр нима ва у нега керак?

0

Максуд Маллаев
онколог, PhD, Европа онкологлари уюшмаси координатори,
Тошкент тиббиёт академияси онкология кафедраси

Иккинчи фикр бошқа шифокорнинг асосланган хулосаси бўлиб, унга врач билан бирга бемор ҳам мурожаат қилиши мумкин. Ҳар бир мутахассиснинг билим даражасини давлат чегараларига қиёслаш мумкин. Бир шифокорнинг илмий чегаралари тугаганда, иккинчисининг сарҳадлари бошланади. Бир нечта хулоса ҳамкасблар муҳокамасига олиб чиқилади. Аммо якуний қарорни барибир шифокорнинг ўзи чиқаради.
Онколог сифатида стандартлар ва шахсий тажрибамга суянаман. Бу эса иккинчи фикрни олмай, иккиланмай қарор қабул қилишга имкон беради.

Умид Салимов
жарроҳ-гепатолог, трансплантолог, тиббиёт фанлари номзоди,
В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик
илмий-амалий маркази илмий котиби

Иккинчи фикр учун шифокорлар касалликни даволаш борасида тажрибага эга хорижий давлатлардаги ҳамкасбларига мурожаат қилиши мумкин. Мамлакатимизда трансплантология дастури энди ривожланаётганда чет эллик ҳамкасбларимиз билан кўп маслаҳатлашиб, фикрларини олардик. Иккинчи фикрнинг афзалликлари камчиликларидан кўпроқ. Айниқса, клиникада шифокор бўлмаган ҳолатда. Юртимиз ва хориждаги йирик марказлар телетиббиёт орқали иккинчи фикрни олишга ҳаракат қилади.
Иккинчи фикрни олиш ёки олмасликни шифокор билан беморнинг ўзи ҳал қилади. Ўзбекис­тонда D гепатитига чалинган беморлар кўп ва шифокорлар ушбу касалликнинг клиник кечишини яхши ўрганган. Бу борада иккинчи фикрга эҳтиёж йўқ. Кардиожарроҳликда ҳам шундай. Сабаби, бу йўналиш юртимизда юксак даражада ривожланган.

0
    0
    Ваша корзина | Sizning savatingiz
    Ваша корзина пуста | Savatingiz bo'shВернуться к покупке | Sotib olishga qaytish