Қарамлик бурчаги

0

Ота-оналар боланинг гиёҳвандлик моддасини татиб кўриш истагини йўқотишга қодир. Фарзандларни эшитиш ва уларга қулоқ сола билиш, балонинг олдини олиш, гиёҳвандлик моддасига қарамлик ҳақида психиатр-нарколог Лилия Музаффарова сўзлаб беради.

Маълумот

Лилия Музаффарова, БМТнинг наркологик касалликларни даволаш ва олдини олиш бўйича I даражали халқаро мураббийи, БМТнинг «Мустаҳкам оила», «Жипслашган оила» лойиҳалари бўйича миллий мураббий, шаҳар наркология диспансерининг ўсмирлар бўлими мудири, олий тоифали психиатр-нарколог, олий тоифали психотерапевт

 

Ота-оналар фарзандининг гиёҳвандлик ва психофаол моддаларни истеъмол қилишини қандай аниқлайди?

Етакчи белгилари: хулқ-атвордаги ўзгаришлар, жумладан, кайфиятнинг тез-тез ўзгариши, сабабсиз асабийлашиш, ланжлик ёки аксинча, юқори ишчанлик, ишга, атроф-муҳитга бефарқлик, тез чарчаш, уйқусизлик, мактабда давоматнинг пасайиши, сустлашиш, сабабсиз дарс қолдириш. Диққатни жамлаш қийинлашади, хотира пасаяди, англаш ёмонлашади. Бола хоббисини тарк этади, чапдаст бўлиб қолади, ёлғон тўқийди, саволлардан қочади, баҳоналар ўйлаб топади. Кўчада улфатлари кўпайиб қолади. СМСларни яширади, телефонига пароль қўяди. Уст-бошига қарамай қўяди, кўп пул сўрайди. Уйда нарсалар йўқола бошлайди.

Биз боланинг ёшга доир психологик хусусиятлари, стресс вазиятлар бу каби хулқ-атворнинг бошланишидан дарак беришини билишимиз керак.
Ота-оналар бу белгиларнинг ҳаммасини боладаги қарамликнинг иккинчи ёки учинчи босқичида сезади. Улар фарзандини ертўлага қамайди, жисмоний куч ишлатади, аммо бу самара бермайди. 


Агар бола гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилаётганига шубҳа бўлса, нима қилиш керак?


Бир марта бўлса ҳам истеъмол қилганига шубҳа бўлса, албатта, шифокорга мурожаат этиш керак.
Ота-оналар кўпинча тест ёрдамида гиёҳвандлик моддаларини аниқлаш учун таҳлил топширишни афзал кўради. Агар таҳлил ижобий чиқса, биз расмий ҳисобга қўямиз. Айнан шу ҳисоб ҳақида эшитган ота-оналар таҳлил топширишни рад этади.

Энг муҳими, клиник ташхислаш. Шифокор-наркологлар тақиқланган моддалар истеъмолини аниқлайди. Биз учун ўша вақтда боланинг кайфда бўлиши, унда қарамлик бор-йўқлиги муҳим эмас, буларни кўрик ва мулоқот аниқлайди.

БМТнинг «Мустаҳкам оила» лойиҳаси доирасида Халқ таълими вазирлиги ёрдами билан мураббийлар тайёрлаймиз ва улар лойиҳамизни мактабларда тарғиб қилади. 

Ушбу лойиҳа мақсади ота-оналарга боласини эшитиш, унга меҳр бериш, стрессни аниқлай олиш ва уни енгиллатишни ўргатишдан иборат. Мураббий ўсмирлар ва ота-оналарни алоҳида ўқитади, сўнг улар билан бирга ишлайди.

 

Болада гиёҳвандлик моддасини татиб кўриш истаги пайдо бўлмаслиги учун ота-она нима қилиши керак?

 

Ота-оналар гиёҳвандлик менинг оиламга тегишли эмас, деб ўйлайди. Аммо амалда турли оилалар бунга дуч келяпти. Болалар билан тўғри гаплашиш ва уларга мотивация бериш муҳим. Ўсмирлардаги қарамлик жуда тез ривожланади. Прогноз яхши бўлмайди. Кўпинча улар кучли психофаол моддаларга ўтади. Бу эса таназзулга олиб боради. Бола жамиятга мослашмайди. Баъзида қарамликнинг ягона давоси оилавий психотерапия бўлиб қолади. 

 

Врезка: Баъзида қарамликнинг ягона давоси оилавий психотерапия бўлиб қолади
 

 

Қарамлик пайдо бўлишининг биринчи жиҳати – биологик, генетик мойиллик. Бундай вазиятларда боладаги қарамлик тез ривожланади, касаллик мураккаб кечади, даволаш ҳам қийинлашади.

 

Иккинчи жиҳат – биологик омил, яъни ўтказилган неврологик касалликлар, бош мия инфекциялари, эпилепсия.

 

Учинчи жиҳат – психологик омил. 

 

Боланинг шахсиятига қараб қандай психофаол моддаларни афзал кўришини аниқлаш мумкин. 

 

Тўртинчи жиҳат – ижтимоий ва микроижтимоий унсур, яъни оила ва оиланинг барча аъзолари учун қоидалар.

 
Мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар орасида қандай профилактик ишлар олиб борилади?

 

Биз ҳокимликлар, туман халқ таълими бўлимлари, олий ва ўрта махсус таълим масканлари, туман ички ишлар бошқармалари, тиббиёт муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан бирга ишлаймиз. 

 

Умумтаълим мактаблари ва академик лицей педагогларини ўқитамиз. Хулқ-атвордаги қарамлик сабаблари, унинг олдини олишнинг асосий қоидалари, тобелик механизмлари, мияга ҳужум, карамликнинг олдини олишда мактабнинг ўрни, мактабдаги профилактика дастурлари устида ишлаш, қарамликда гумонланган бола билан ишлаш, унинг ота-онаси билан гаплашиш каби мавзуларда маърузалар ўқиймиз. 

Мактаб психологи қуйидаги психологик унсур бўйича хавф гуруҳларини шакллантиради: беқарор, тез асабийлашадиган болалар, хулқи бузилган ўғил-қизлар, муаммоли оилалар фарзандлари. 

Мактаб тиббиёт ходими неврологик муаммоси бор болаларни аниқлайди. Улар билан алоҳида ишлаймиз. Болага тенгдошларининг таъсири ва уни жиноятга бошловчи вазиятдан қутқариш, тобеликдан халос этиш, психологик фаоллаштирувчи моддаларни истеъмол қилиш ҳақидаги ундовларга рози бўлмасликка ўргатиш каби мавзуларни танлаб тайёрланамиз.


Текст: Фарангиз Алиева +998 91 4080945

 

ЎзЛиДеП фаоли сифатида ОИВ, ОИТС, турли ҳуқуқбузарликлар, суиистеъмол қилиш, суицид ҳолатларининг олдини олиш бўйича лойиҳани юритаман. Айни пайтда “Миллий тикланиш” партияси билан ҳамкорликдаги лойиҳа олиб бориляпти. Унинг доирасида Ҳарбий академия, Халқаро ислом академиясида тарғибот олиб бордик. Ёшлар билан шуғулландик. Эрта ҳомиладорликнинг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича мавзулар билан таништирдик. Пандемия вақтида Telegram, Whatsapp, Imo, Zoom мессенжерларида онлайн иш олиб бордик, ОАВ билан ишладик. Пандемия вақтида асабийликни енгиш ва оилавий зиддиятларни бартараф этиш, ваҳимали хуружлар, ички хавотирни йўқотиш бўйича ёрдам сўралган мурожаатлар кўп бўлди.

 

0
    0
    Ваша корзина | Sizning savatingiz
    Ваша корзина пуста | Savatingiz bo'shВернуться к покупке | Sotib olishga qaytish